Бугун, 11 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202 нафарга ошиб, 31 747 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 136 нафари Тошкент шаҳрида;
• 46 нафари Тошкент вилоятида;
• 13 нафари Андижон вилоятида;
• 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.