“Яланғоч” базмдан сўнг санъаткорлар телевидениедан четлатиляпти – Лолита
Маданият-санъат
−
28 Декабрь 2023
35072Россиялик яна бир таниқли хонанда Лолита Милявская “яланғоч” базмдан сўнг, зиёфатда қатнашган санъаткорларга чекловлар бўлаётгани, жумладан, унинг концертларини бекор қилиш талаб қилинаётганини айтди. Бу ҳақда”РБК” нашри маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Настя Ивлееванинг тадбирида қатнашган санъаткорлар телевидениедан четлатилмоқда. Жумладан, телеканаллар бу санъаткорларни Янги йил дастурларидан олиб ташламоқчи.
“Энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди, буни оддий ҳол сифатида қабул қилинг. Мен хафа бўлдим, қон босимим ошди”, дейди у.
Билдирилишича, “яланғоч” зиёфатдан кейин концерт заллари директорларига ”ижтимоий фаоллар” томонидан таҳдидли хатлар кела бошлаган. Унда хонанданинг 20 февралда старт олиши режалаштирилган концертларини бекор қилиш талаб қилинган.
“Бу расмий ҳужжатлар эмас, фақат электрон шаклдаги хатлар бор. Мен билганим шу. Бундай хатлар ижтимоий фаоллар томонидан имзоланади. Баъзан улар, масалан, давлат органларининг Telegram каналларига жўнатилади” деди хонанда.
Шунингдек, у бундай базмнинг ўтказилганига қарши чиққан ва танқид қилган одамлар ҳам ҳақли эканини қўшимча қилган.
“Маълум бўлишича, бу жуда кўп одамларга ёқмаган. Улар мени барча мавжуд Янги йил дастурларидан чиқариб ташлашни сўраган ва эҳтимол, бу тўғри. Аммо мен масъулиятни ўз зиммасига олишга ўрганиб қолганман. Муҳими ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар бўлиб қолайлик!" дейди Милявская видеода.
Манбага кўра, катта эҳтимол билан, ҳаракати учун узр сўраб чиққан санъаткорлар дастурларнинг фонида қолиши мумкин. Лекин уларнинг саҳнадаги чиқишлари ҳақиқатдан ҳам сўроқ остида турибди.
Маълумот учун, базмда иштирок этган Киркоров, Лолита ва Дима Билан ҳар йили бир қатор янги йил теледастурларида қатнашади. Бу йил Киркоров Биринчи каналда чиқиши керак эди, дастурга Билан ва Лолита қўшиқлари ҳам киритилган. Билан ва Киркоров, шунингдек, “Россия 1" да намойиш этиладиган “Blue Light“ дастурида ҳам чиқиш қилиши режалаштирилганди. Бундан ташқари, Киркоров ”VK мўйнали кийим остида” шоусида ижрочи сифатида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу зиёфатдан сўнг, Виталий Бородин Филипп Киркоровни 2018 йилда олган Россия Федерацияси халқ артисти унвонидан маҳрум қилишга чақирди. У Маданият вазирлигига бу борада мурожаат йўллади. Давлат Думаси депутати Александр Шолохов эса ушбу таклифни қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг хонанда тармоқга ушбу иши хато бўлганини ҳақида гапирган видеосини жойлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева россиялик телебошловчи, киноактриса ва видеоблогер Настя Ивлеева томонидан ташкил қилинган машҳурларнинг "яланғоч" базмига борганидан афсусда эканини маълум қилди.
LiveБарчаси