Яккасаройдаги ёнғин нимадан бошлангани маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, бугун, 9 август куни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланганини маълум қилди. 

Аввалига ушбу янги қурилаётган бино боғча экани айтилди, бироқ Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ'га берган изоҳида аслида ушбу объектда халқаро университетнинг филиали очилишини маълум қилди. 

“Ушбу объект “Koztex” корхонасига тегишли хусусий мулк. Бу ерда халқаро университетнинг филиалини очиш учун қайта таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу ерда ишлаётганлардан бирининг нотўғри хатти-ҳаракати, яъни пайвандлаш вақтида учқун чиққани туфайли ёнғин содир бўлган.

Ҳозир бу ерда прокуратура органлари, ёнғин хавфсизлиги мутахассислар келишган. Улар ўзининг хулосасини айтади”, дейди ҳоким. 

Анвар Сайфутдиновнинг сўзларига кўра, бу ердан тўрт йил аввал боғча қурилган, бироқ ҳозирда ушбу бино Сингапур халқаро университети филиалини очиш топширилган.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги ҳам ёнғин содир бўлган бино боғча эмаслигини маълум қилди.

“Яккасарой туманида жойлашган ёнган бино хусусий секторга тегишли бўлиб, янги барпо бўлаётган бино аслида болалар боғчаси бўлиши кўзда ҳам тутилмаган”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг