Яккасаройдаги “дом”да ёнғин юз берди (видео)

3-саҳифа 10463
image
-

Бугун, 18 июль куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:41 да Яккасарой тумани “Бошлиқ” МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
  
Ёнғин ўчирувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб борган. Аланга соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган. 
  
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 10 кв.м майдонидаги уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Хабарга кўра, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×