Яккасаройда кам таъминланган 30 оилага янги уйлар топширилди
Жамият
−
14 Апрель 2019
6747Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 14 апрель куни Яккарсарой туманида бўлиб, аҳолининг ногирон, боқувчисини йўқотган ва уй-жойга муҳтож қатлами вакилларининг 30 нафарига янги уйларнинг калитларини топширдилар.
Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жой билан боғлиқ шароитларини яхшилаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилган замонавий типдаги уй-жойлар эгаларига топширилмоқда. Жумладан, тумандаги Шота Руставели кўчаси 142- ва 142-а уйлари оралиғида 2 та 4 қаватлик, жами 30 та хонадонга мўлжалланган замонавий уй-жойлар қурилиб, эгаларига топширилди.
Уйлар билан бир вақтда ташқи муҳандислик тизимлари - газ, электр, канализация ва ичимлик суви тармоқлари тўлиқ битказилган. Уйлар олдида болалар майдончалари ташкил этилиб, ҳудудда ободонлаштириш ва замонавий йўлакчалар барпо этиш ишлари олиб борилган.
Бундан ташқари, уйларнинг кираверишади 8 та, қуёш энергиясидан қувват оладиган, кечки пайт ёнадиган замонавий электр мосламалари ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Сергели туманида 166 та боқувчисини йўқотган ва уй-жойга муҳтож оилаларга янги уйларнинг калитлари топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь