Яккасаройда боғчага қўшилиб мактаб ҳам ёндими? ХТББ жавоб берди 

Жамият 7796
image

Аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманида янги қурилаётган боғча биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бироқ ижтимоий тармоқдаги баъзи саҳифаларда ёнғин қурилиш майдони яқинида жойлашган 144-сонли умумтаълим мактабида бўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси изоҳ бериб, мактабга ҳеч қандай зарар етмаганини маълум қилган. 

Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган янги иншоот 144-сонли умумтаълим мактабининг ёнида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз,  бугун, 9 август куни соат 12:24 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра  4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат  12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 кв.м. майдони ёниб зарарланган. 
  
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 244
Рейтинг: 3.1
t
×