Яккабоғлик ҳоким ўринбосари ва уни ёқиб юборган тадбиркор устидан суд бошланди
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
5647Бугун, 17 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Тўймаевнинг юз қисмига бензин сепиб, уни ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомовга нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд иши бошланди.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар:
Баҳриддин Исомов (1963 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, муқаддам судланмаган, “Ҳисор сарлочин” МЧЖ да ишчи бўлиб ишлаган)
Мансур Туймаев (1976 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда.
Баҳриддин Исомов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Мансур Тўймаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Суд давомида 15 дан ортиқ жабрланувчи ва 60 дан зиёд гувоҳ сўроқ қилинади.
Суд жараёни давом этмоқда.
Кейинги суд мажлиси 25 сентябрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси