Яккабоғда стадион “дом” қуриш учун ноқонуний сотиб юборилгани аниқланди
Жамият
−
31 Январь 2022
6479Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳудудидаги футбол майдони аукцион орқали ноқонуний сотиб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, Яккабоғ тумани “Айғиркўл” МФЙ ҳудудидаги бўш турган 0,38 гектар ер участкаси амалдаги қонун талабларига зид равишда “Ер электрон автоматлаштирилган ахборот тизими” дастури орқали сотиб юборилган.
Хусусан, “Айғиркўл” МФЙ ҳудудида 5 қаватли турар-жой массиви қурилиши бўйича таклиф мутассадди идораларнинг розилиги ва аҳоли томонидан ижтимоий мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги инобатга олинмасдан, “Ер электрон автоматлаштирилган ахборот тизими” дастурига ушбу ер участкасида кўп қаватли турар-жой қуриш ҳақида таклиф киритилган.
Ўрганиш давомида мазкур ҳудуд Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2018 йилдаги 1050-сонли ва 11.12.2019 йилдаги 981-сонли қарорлари талаблари асосон, 10кВ Ойбек ҳаво линиясини муҳофаза зонасида эканлиги, дренаж ўтганлиги сабабли кўп қаватли бино қуриш мумкин эмаслиги аниқланган.
Ушбу ҳудуд тадбиркорлар томонидан аукцион орқали сотиб олиниши оқибатида, уларнинг манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь