Яқинлашаётган дам олиш кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
29 Август 2019
5720Ёз фасли ҳам охирлаб қолди. Об-ҳаво ҳам ўзгара бошлади. Гидрометеорология хизмати 31 август-3 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 17-22 м/сгача кучайиши мумкун, базида эса 23-25 м/сгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 августда +12...+17 даража, 1-3 сентябрда +10...+15 даража, кундузи 31 август-2 сентябрда +22...+27 даража, 3 сентябрда +25...+30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкун. Ҳарорат 31 августда кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража, 1-3 сентябрда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 1 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 31 августда +15...+20 даража, 1-3 сентябрда +12...+17 даража, кундузи 31 августда +27...+32 даража, 1-2 сентябрда +23...+28 даража, 3 сентябрда +25...+30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 31 августда +15...+20 даража, 1-3 сентябрда +13...+18 даража, кундузи +29...+34 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкун. Ҳарорат 31 август-1 сентябрда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража, 2-3 сентябрда кечаси +13...+18 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, 31 августда ва 3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1-2 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкун. Ҳарорат 31 августда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража, 1-3 сентябрда кечаси +8...+13 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь