Яқини ортидан келганлар нега аэропортга киритилмаслиги айтилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги халқаро аэропортларга яқинларини кутаётган ёки кузатаётган одамларни киритиш учун ҳозирча етарли шароит йўқ. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Uzbekistan Airports” АЖ директори Раъно Жўраева QALAPMIR.UZ саволига  жавоб бериб, маълум қилди. 

“Ҳукумат қарорига кўра, айни вақтда хориждан учиб келган ёки кетаётганларни ёнига чиққан яқинлари аэропорт биносига кириши тақиқланади. Аммо ислоҳотлар натижасида янги технологиялар жорий этилаётгани, йўловчиларнинг транспорт хавфсизлиги юқори даражада таъминланаётгани боис мазкур фармонни секин-секин бекор қилмоқчимиз”, деди Раъно Жўраева. 

Компания директорининг таъкидлашича, нафақат Вазирлар Маҳкамаси қарорини бекор қилиш балки одамларнинг яқинларини кузатиши ва кутиб олиши учун замон талабига жавоб берадиган шарт-шароитлар ҳам яратиш керак. 

“Айни вақтда одамларни бинога киришига рухсат беришимиз учун етарлича шароит йўқ. Агар биз ушбу фармонни бекор қилиб, одамларни киришига рухсат берсак, яна пандемия авж олишига йўл қўйишимиз мумкин. Шунинг учун аэропортларни реконструкция қилиш, янги терминаллар қуриш, одамлар кутиши учун ҳудудларни кенгайтириш, махсус кутиш хоналари, овқатланиш пунктлари ва бошқа зарур қулайликларни яратиш кўзда тутилган”, деди Раъно Жўраева.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

501

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг