Яқин Шарқда Исроилнинг қўли етмайдиган жой йўқ – Нетаньяху
Олам
−
27 Сентябрь
8726Эронда Исроилнинг узун қўли ета олмайдиган жой йўқ. Ва бу бутун Яқин Шарққа тегишли. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху бугун, 27 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўз очди.
Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги чиқиши бошланиш арафасида кўплаб делегациялар ўз ўрнини тарк этди. Нетаньяху Исроил уни йўқ қилинишини истаган "ваҳший душманлар" олдида ўз ҳаёти учун курашаётганига қарамай, “тинчлик”ка интилаётганини айтди.
“Менинг мамлакатим “уруш”да ўз ҳаёти учун курашмоқда. Биз бу “ваҳший қотиллар”дан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак. Душманларимиз нафақат бизни йўқ қилишга, балки умумий цивилизациямизни вайрон қилишга ва барчамизни зулм ва террор асрига қайтаришга интилмоқда", дейди Исроил Бош вазири.
Нетаньяху Исроил Ливан жанубидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати позицияларига зарба беришда давом этар экан, ҳужумлар кенг қамровли минтақавий урушга олиб келиши мумкинлигидан “хавотирда”. У, шунингдек, ўз нутқида расмий Теҳронга таҳдид қилиш билан бирга, минтақадаги можаро учун айбни Исроилнинг асосий душмани Эронга юклашга ҳаракат қилди.
"Эронда Исроилнинг узун қўли ета олмайдиган жой йўқ. Бу бутун Яқин Шарққа тегишли”, дейди Исроил Бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҲАМАС ҳаракати таслим бўлиб, қуролларини ташлаб, қўлга олинган гаровдагиларни қайтарса, Ғазодаги уруш тугаши мумкин.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Исроил 23 сентябрь куни Ливаннинг жанубий ва шарқий қисмларида ҳам “Шимолий ўқлар” деб номланган янги йирик босқинни бошлади. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳужум оқибатида қурбонлар сони 1,500 дан ошганини маълум қилди. Мазкур воқеадан бир муддат илгари, 17-18 сентябрь кунлари Ливанда пейжерлар ва рациялар портлашлари содир бўлиб, 37 нафар одам ҳалок бўлди ва 3500 га яқин киши жароҳатланди. Нетаньяху идораси эса Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан сулҳ музокаралари олиб боргани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этиб, Бош вазир АҚШ ва Франция томонидан мазкур масала юзасидан тақдим этилган таклифларга жавоб бермаганини таъкидлади.
LiveБарчаси