Яқин ойларда қайси маҳсулот ва хизматлар нархи кўтарилиши мумкинлиги очиқланди

Жамият

image

Келгуси ойларда гўшт маҳсулотлари ва қорамол импорти ҳажмининг ошиб боришига қарамай ички бозорларда гўшт маҳсулотлари нархлари ўсиб боради. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, пандемия билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариши шароитида дори-дармонлар, тиббий хизматлар ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ошиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида, карантин билан боғлиқ чекловларнинг умумий овқатланиш, транспорт ва етказиб бериш хизматлари соҳаларидаги нархларга таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўриш зарур. 

“Гўшт маҳсулотлари ва қорамоллар импорти ҳажмининг ошиб боришига қарамай ички бозорларда гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиш динамикасининг сақланиб қолиши, ҳудудларда чорва учун зарурий озуқа базасини кўпайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали ушбу маҳсулотларнинг барқарор таклифини шакллантириш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни тақозо этади”, дейилади МБ хабарида.

Шунингдек, иқтисодиётда сезилган инфляция ва инфляцион кутилмалар даражасининг юқори қолаётганлиги ҳамда уларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгаришига таъсирчанлигининг юқорилиги инфляцион вазиятни янада кучайтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг