Яқин икки ойда инфляцияни жиловлашнинг асосий омили айтилди

Жамият

image

Кеча, 1 май куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди.

Уларда бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг 2019 йил биринчи чорагида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор йўналишлари бўйича мақсадли вазифаларга эришиш йўлида бажарилган ишлар  тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлисида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот эшитилди.

Ҳисобот даврида республиканинг асосий иқтисодий ривожланиш прогноз параметрларини тармоқлар ҳамда ҳудудлар кесимида мониторинг қилиш ишлари олиб борилди. Натижаларга кўра, жорий йилнинг январь-март ойларида ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга ўсганлиги қайд этилган. Бунда саноат - 6,8 фоиз, хизматлар - 11,1 фоиз, чакана савдо айланмаси - 5,9 фоиз ва қишлоқ хўжалиги - 2,5 фоизга ўсиши иктисодий юксалишнинг асосий омили сифатида хизмат килган. Мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити ва кенг қамровдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жами инвестициялар - 29,9 фоиз ва қурилиш ишлари ҳажмининг 5,9 фоизга ўсишида муҳим омил бўлганлиги ҳам алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, вазирлик томонидан тармоқлар ва худудлар кесимида 2019 йил II, III ва IV чораклар бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Унга кўра 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ЯИМ ўтган йил мос даврига нисбатан 5,6 фоизга ошиши кутилмоқда. Жорий йилнинг май ойида 0,20-0,25 фоиз ва июнь ойида эса 0,10- 0,20 фоиз атрофида бўлиши кутилмокда. Май ва июнь ойларида пишиқчилик мавсумининг бошланиши инфляция даражасини жиловлашнинг асосий омилларидан бири бўлади.

Вазирлик томонидан ҳар ой якуни бўйича мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари таҳлили бўйича материаллар доимий равишда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилаётганлиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат инфляция

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг