Ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ киритилди
Жамият
−
02 Январь 2020
13559Ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ киритилди
“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланди.
Қонунга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
Қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда.
Ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан амалга оширилади.
Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришни амалга оширишга ҳақли.
Бунда, ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
LiveБарчаси