Ягона электрон кооперация биржа портали ташкил этилади
Жамият
−
24 Июль 2019
3153Ўзбекистонда “Ягона электрон кооперация биржа портали” ташкил этилади. Бу ҳақда кеча, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтилган.
Видеоселекторда саноат соҳасидаги кичик бизнес субъектлари ва йирик корхоналар ўртасида саноат кооперациясини кенг йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланган.
Масалан, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқлари ўрганилганда тадбиркорлик субъектлари ва йирик саноат корхоналари ўртасида кооперация деярли йўқлиги, оқибатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар импорт қилинаётгани маълум бўлган. Ачинарлиси, айрим саноат корхоналари кичик ишлаб чиқарувчилар у ёқда турсин, харидорлар талаби билан ишлашни ҳам билмайди.
Шу боис Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ўнта йирик саноат тармоғи, жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника, қурилиш материаллари, кимё, автосаноат корхоналари билан кичик бизнес ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда кооперация ярмаркалари ўтказиш, маҳсулот ва хизматлар ўз эгасини топиши учун “Ягона электрон кооперация биржа портали”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
LiveБарчаси