Ядро уруши эҳтимолидан қўрқмаслик керак – Зеленский

Олам

image

Ядровий уруш эҳтимолидан қўрқиш керак эмас. Украина Президенти Владимир Зеленский Чехия телевидениесига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

“Ишончим комил эмас, баҳо беришни хоҳламайман. Фикримча, бундан қўрқиш керак эмас, Россиядан қўрқиш керакмас”, дейди Зеленский ядро уруши мумкинми, деган саволга жавобан.

Ўтган ҳафта Президент Владимир Путин Москва ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида ҳеч қандай ташаббус билдирмаганини айтганди.

Шу билан бирга, Россия Украинани “ифлос бомба” билан провокация уюштиришга тайёргарлик кўришда айблаб келяпти. Расмий Киев эса бундай иддаоларни қатъиян рад этяпти.

"Ифлос бомба" – бу радиоактив изотоп ва портловчи воситалар билан зарядланган контейнер. Портлаш пайтида радиоактив модда зарба тўлқини билан сочилади ва катта майдонда ифлосланиш ҳосил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг