ЙҲХББда алоҳида катта инспектор лавозими жорий этилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қарорда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларида 1 нафардан олий педагогик маълумотга эга, таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи алоҳида катта инспектор лавозимини жорий этиш белгиланган.

Таълим муассасаларида хизмат қилувчи катта инспектор:

•    таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва мусобақаларни ташкил этади, тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди, мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича яратилган шароитларни ўрганади, мониторинг қилади ва баҳолайди, аниқланган камчиликлар юзасидан юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар, ахборотномалар киритади;

•    таълим муассасаларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилади;

•    ҳар ҳафтада Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бош бошқармасига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

•    Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир умум таълим мактаб 9–11 синф ўқувчилари орасидан йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи 1 нафар “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси”ни танлаб олиш чораларини кўради;

•    Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этсин ҳамда клубнинг Низоми иловага мувофиқ тасдиқлайди;

•    намунавий лойиҳалар асосида таълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари” ҳамда “Йўл ҳаракати қоидалари ҳудудлари”ни ташкил этиш чорасини кўрсин ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид кўргазмали воситалар билан босқичма-босқич жиҳозлайди;

•    Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар ўқувчиларда йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда уларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича саводхонлигини аниқлаш механизмини яратади;

•    таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботи учун масъулларни белгилайди;

•    Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўқитувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари борасидаги назарий билим ва амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этади;

•    таълим муассасаларида мавжуд фан ва ўқув дастурлари доирасида ўқувчи-талабаларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларни бериб бориш ишларини ривожлантиради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

•    Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи органлар билан биргаликда 2021–2023 йилларда босқичма-босқич барча мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари олдига ҳамда ёндош йўлларига тезлик меъёрини кескин камайтирган ҳолда, 30 км/соатда ҳаракатланишни билдирувчи йўл белгилари ва сунъий нотексликлар ўрнатиб, тўлиқ жиҳозлайди;

•    шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакчаларига пиёдалар бошқарадиган светофорлар ўрнатади;

•    ўқувчиларни бепул ташиш хизматини йўлга қуйган тадбиркорлик субъектларига лицензия тўловлари ва бошқа йиғимлар бўйича имтиёз бериш масаласини кўриб чиқади.

Қарор лойиҳаси 2022 йил 4 январгача муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг