ЙҲХББ “фара”лар масаласига муносабат билдирди

Жамият 14215
image

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори билан автомототранспорт воситаларининг олд чироқларини куннинг ёруғ вақтида ҳам ёқиб юриш мажбурий этиб белгилангангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу масала юзасидан изоҳ берди. 

“Ҳақиқатдан ҳам, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 138-бандида “Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт”лиги белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 460-сон қарори 2-бандида 2021 йил 1 январга қадар куннинг ёруғ вақтида яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги бўйича талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилган”, дейилади ахборотда.

Хабарга кўра, ушбу масала юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ўз фикр мулоҳазалари мавжуд бўлиб, тегишли таклифлар тайёрланган ва ушбу йўналишда чора-тадбирлар белгиланмоқда.

“Ўйлаймизки, белгиланаётган чора-тадбирлар халқ манфаатларига хизмат қилади”, дейилади хабарда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 668
Рейтинг: 3
t
×