ЙҲХБ сайти бузиб кирилиб, жарималар ҳақидаги маълумотлар ўчириб юборилгани ростми?
Жамият
−
23 Декабрь 2022
12166Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси сайти бузиб кирилиб, унда автомобилларнинг жарималари ҳақидаги маълумотлар, видеокузатув мосламалари ёрдами тузилган баённома қайдлари ўчириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов тарқалган хабарларга изоҳ берди.
Унинг қайд этишича, тармоқдаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.
“Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти мавжуд эмас. 2018 йилда ИИББ ЙҲХБ сайтини юритиш учун тест режимида платформа ишлаб чиқилган, лекин ўрнатилган талабларга, шу жумладан хавфсизлик нормаларига жавоб бермаганлиги учун сайт фаолияти тўхтатилган”, дейди Ғиёсов.
Баёнотда алоҳида урғуланишича, Ички ишлар вазирлигининг барча расмий ресурслари хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
“Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейди Ғиёсов.
LiveБарчаси