ЙҲХБ инспекторига 300 доллар пора берган фуқаро қўлга тушди
Жамият
−
17 Май 2021
4450Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторига 300 доллар берган фуқаро қўлга тушди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 март куни фуқаро Т.И Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ЙҲХБ инспектори О.И.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 400 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Фуқарога инспектор томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан у пора таклиф қилишда давом этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.И. ЙҲХБ инспектори О.И.га 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулни хизмат хонасига келиб, пора тариқасида берган вақтида ушланган.
Ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилди.
LiveБарчаси