“Xon Saroy” “Мега Tower” турар-жой мажмуаси хонадонлари калитларини эгаларига топширди

Бизнес 3951

Шинам ва замонавий хонадон, янгича қурилиш услуби, хонадон эгаларига ўзгача кўтаринкилик берувчи бино олд манзараси ва ҳамёнбоп нарх. Уй харид қилиш ниятида бўлганлар, ҳеч шубҳасиз, мана шу жиҳатларга жиддий эътибор қаратишади. “Xon Saroy” компанияси эса мазкур талабларга жавоб берадиган кўркам турар-жойлар қуриш анъанасини изчил давом эттирмоқда. 

Жорий йилнинг 19 август куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида янграган байрам тадбири садолари “Xon Saroy” компанияси мутасаддилари, янги хонадон эгалари, Шоҳруҳхон, Ойбек ва Нигора, Райҳон, Нилуфар Усмонова, Шаҳбоз ва Наврўз сингари хонандалар, санъаткорлар, блогерлар ва кўплаб қизиқувчиларни бир давра атрофига жамлади. Бу ерда “Xon Saroy” қурилиш компанияси томонидан бунёд этилган  навбатдаги“Mega Tower” турар-жой  мажмуаси хонадонларининг рамзий олтин калитлари  ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Ташриф буюрувчилар учун мўжаз зиёфат ташкил этилиб, ноз-неъмат тарқатилди.

“Ayvon” турар-жой мажмуаси топширилганидан кўп ўтмай, “Xon Saroy” компанияси навбатдаги “Mega Tower” мажмуасини ҳам ўз эгаларига топширди. Айтиш керакки, мазкур янги иншоот бизнес класс мажмуалардан бири ҳисобланади. Кўринишидан чет эл осмонўпар биноларини эслатадиган ушбу резиденция hi-tech услуби ихлосмандлари учун айни муддао.

Лойиҳа 36 м² дан 115 м² гача бўлган 120 та хонадондан ташкил топган ва ҳар бир кириш қисмига замонавий АРД системасида ишлайдиган “СИГМА” лифтлари ўрнатилган. Бинонинг энг юқори қаватида пентҳаус типидаги хонадонлар мавжуд. Мазкур пентҳаус бино юқорисидан туриб шаҳар манзарасини томоша қилиш, шунингдек, турли тадбирлар ташкил этиш имконини беради.

“Mega Tower” мажмуасининг ён томонида болалар майдончаси ташкил этилган. Хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб берувчи мазкур майдонча хонадон эгаларининг фарзандлари учун қатор қулайликлар яратади.

Маълумот ўрнида, “Xon Saroy” компанияси мамлакат қурилиш бозорида “Navoi City” бренди остида 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Даставвал, компания ўз фаолиятини Навоий шаҳрида ташкил этган ва эндиликда Тошкент шаҳрида ҳам сифатли ва замонавий уйлар барпо этмоқда. 

Айни кунларда, “Xon Saroy” компанияси 320 000 м² ер майдонида 15 та йирик лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Ушбу компания 2022 йил бошидан бери ўзининг учинчи турар-жой объекти очилиш маросимини ўтказиб, калитларни ўз эгаларига топширмоқда. Компания томонидан қурилиш ишлари пойтахтимизнинг Юнособод ва Миробод туманларида амалга оширилмоқда. Турар-жой мажмуалари асосан туманларнинг марказий, шунингдек, тижорат ва тадбиркорлик учун қулай ҳудудларида ташкил этилган бўлиб, мазкур соҳа вакиллари учун қулай имкониятлар тақдим эта олади.

“Xon Saroy” компанияси томонидан бунёд этилган ҳар бир иншоот янгича жозиба ва кўриниш касб этади. Олдинроқ ўз соҳибларига топширилган “Ayvon” мажмуаси бинога ўзгача кўрк берувчи айвонлари билан диққатни тортган бўлса, эндиги “Mega Tower” лойиҳаси бутунлай янгича дизайнни акс эттирувчи фасад ва террасалардан иборат.

Пойтахтимизда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келаётган “Xon Saroy” компанияси галдаги лойиҳаларини ҳам жадаллик билан давом эттиради. “Mega Tower” лойиҳаси эса бу жараёнларнинг бир қисми бўлиб, фуқароларга замонавий хонадонларда истиқомат қилиш имкониятини яратиб беради.

Агар сиз ўз дидингиздаги шинам ва замонавий уй соҳиби бўлишни истасангиз, “Xon Saroy” сиз учун энг мақбул танловдир!

Офис манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 64-А уй

Маълумот учун: +998 55 501 74 00

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг xonsaroy.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.1
t
×