“Xon Saroy” компанияси навбатдаги лойиҳасини топширди
Бизнес
−
13 Август 2022
8485Юнусобод 2-мавзе. Карнай-сурнай садолари, "Виа Мароқанд", "Шаҳбоз ва Наврўз" гуруҳларининг чиқишлари, Мавлуда Асалхўжаева, Зиёда, Шоҳруҳхонинг куй-қўшиқлари, рақсга тушаётган одамлар, кайфияти аъло хонадон эгалари. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида “Xon Saroy” нинг янги “Ayvon” турар-жой мажмуаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида бир гуруҳ уй соҳибларига янги хонадонларининг калитлари тантанали равишда топширилди. Янги турар-жой мажмуаси очилиш маросимида урф-одатларимизга хос равишда ош дамланиб, йиғилганларга тарқатилди.
Пойтахтимизда қад ростлаган саккиз қаватли “Ayvon” мажмуасининг биринчи қавати тижорат объектларидан иборат. Мажмуада 120 та хонадон мавжуд. Мажмуасининг ички тарафидаги аллея хонадон соҳибларига сайр қилиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятини беради. Резиденциянинг орқа тарафида эса, ажойиб услубга эга болалар майдончаси мавжуд.
Тадбир асносида, “Xon Saroy” компанияси молия бўлими раҳбари Шавкат Тўхтаев QALAMPIR.UZга галдаги режалар борасидаги атрофлича маълумот берди.
Унга кўра, “Ayvon” мажмуасидан олдин “Xon Saroy” компанияси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида “Xon Saroy” турар-жой мажмуасини қуриб битказган эди. Яқин кунларда "Mega Tower" лойиҳасини топшириш маросимини ўтказиш ҳам режалаштирилган. “Ayvon” комплекси “Xon Saroy” томонидан Тошкентда амалга оширилган иккинчи йирик лойиҳа бўлиб, ташкилот айни кунда шаҳар бўйлаб яна 11 та қурилиш лойиҳаларини давом эттирмоқда.
“Xon Saroy” компанияси 2019 йилдан бери пойтахтда фаолият юритиб келади. Бундан олдин у Навоий вилоятида 4 та турар-жой мажмуаси қурилишига бошчилик қилган.
“Ayvon” эко-лойиҳа ҳисобланиб, аҳолига тоза ҳаво ва флора (ўсимлик дунёси) дан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини беради. Лойиҳанинг муҳим қисми бўлган эко-террасалар 20 м² гача бўлган майдонни эгаллайди. Мазкур ҳудудда фуқаролар кўркам боғ ташкил этиш имконига эга бўладилар.
Мажмуа 35 м² дан 120 м² гача бўлган хонадонлардан иборат. Хонадонлар темир эшиклар ва икки қаватли стеклопакетли пластик дераза ромлари, шунингдек, икки контурли автоном иситиш тизими билан таъминланган. “Ayvon” мажмуаси кўп сиғимли автотураргоҳга ҳам эга. Турар-жой иншооти ҳудуди кузатув камералари билан таъминланган хавфсиз ҳудуд бўлиб кенг яшил ҳудуд ҳамда маиший хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталарини қамраб олади.Янги хонадон соҳибларидан бири Жаҳонгир Ҳасановнинг маълум қилишича, у қурилиш жараёнларини кўпдан бери кузатган бўлиб, асосан иншоот дизайни унинг эътиборини тортган. Хонадон эгаси хонадон айвонлари кенг ва қулайлиги, улар хонадон умумий нархига киритилмаган ҳолда текинга берилишини алоҳида қайд этди.
Ўз ўрнида, пойтахт бўйлаб йирик бунёдкорлик ишларини амалга ошираётган “Xon Saroy” компаниясининг асосий мақсади халқимизни арзон нархлардаги сифатли уйлар билан таъминлаш ва халқ фаровонлигига ҳисса қўшишдир. Агарда сиз ўзингиз истаган юқори сифатли, ўз дидингиздаги “сарой” эгаси бўлиш ниятида бўлсангиз, “Xon Saroy” компанияси сиз учун энг мақбул танловдир.
Офис манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 64А уй
Маълумот учун: +998 55 501 74 00
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг xonsaroy.uz
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси