“Xon Saroy” “Квадратура таклифлари бўйича кўчмас мулк бозори етакчиси”га айланди

Бизнес 5307
35.4

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси томонидан "Xon Saroy" қурилиш компанияси, эксперт хулосасига кўра, "ТАF!22" Халқаро Реклама Фестивалида “Квадратура таклифлари бўйича кўчмас мулк бозори етакчиси” унвони соҳибига айланди. 

22 октябрь куни бўлиб ўтган "ТАF!22"  Халқаро реклама Фестивали доирасида "Xon Saroy" компаниясига Ўзбекистонда “Маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва қўллаб-қувватлагани” учун Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси томонидан миннатдорлик билдирилди.

“Xon Saroy” компанияси 2019 йилдан буён пойтахтимизда қурилиш ишларини олиб бораётган етакчи компания ҳисобланади. Қурилиш компанияси жорий йил “Хонсарой”, “Айвон”, “Мега товер”, “Пандора” лойиҳалардаги хонадонлар калитларини ўз эгаларига  топширди. Ҳозирги кунда яна 6 та лойиҳа қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

"ТАF!22" Ўзбекистонда тўртинчи йил кетма-кет ўтказилаётган ягона саноат реклама тадбири бўлиб, мамлакат брендлари ва агентликлари танловда иштирок этиб, истеъмолчилар ва професционал халқаро ҳайъат аъзоларига самарали мулоқот соҳасида эришган ютуқларини намойиш этиш, халқаро реклама конференцияси маърузачиларни тинглаш ва уларнинг ишларини кузатиш имкониятини тақдим этади.

Маълумот учун: +998 712007400,  +998555017400

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 3.2
t
×