Xiaomi иккита смартфони тақдимотини ўтказади

Олам

image

Xiaomi компанияси ҳозирда Mi 9T ва Mi 9T Pro флагманларининг бутунжаҳон тақдимотини ўтказишга тайёрланмоқда.

Xiaomi компанияси жорий йилнинг 12 июнь куни Mi 9T ва Mi 9T Pro смартфони тақдимотини ўтказади. 

Бу ҳақда компаниянинг Twitter'даги саҳифасида эълон қилинган. 

Xiaomi Mi 9T Full HD+ форматидаги 6.4 дюймли OLED экранга эга бўлади. Смартфон Snapdragon 730 чипи билан жиҳозланади. Қурилма 20 мегапикселли селфи, асосий учталик 48+12+8 мегапикселли камерага эга бўлади. 

Янги флагман 4000 мАс қувватга эга тез зарядланувчи батарейка билан жиҳозланади. Смартфоннинг Европа бозори учун мўлжалланган версияси уч хил рангда тақдим этилади. Қурилма нархи 380 евро атрофида бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made