“WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанж АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин

Олам

image

Лондон Олий суди Вашингтоннинг “WikiLeaks” асосчиси Жулиан Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилинишига қарши чиқарилган биринчи суд қарори устидан берган апелляция шикоятини қаноатлантирди. 

Иш биринчи инстанция суди – Вестминстер магистратура судига қайтарилади, у аввалроқ австралияликни руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли АҚШга экстрадиция қилиш мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарган. 

Суд АҚШ вакилларининг Британия томонига берган кафолатларини етарли деб топди. 

Хусусан, Вашингтон “WikiLeaks” асосчисига нисбатан “махсус маъмурий чоралар” қўлламасликка, хусусан, уни юқори хавфли қамоқхонада сақлашга, зарур клиник ва психологик муолажалар билан таъминлашга ваъда берди, шунингдек, Австралияда жазони ўташ учун юборишга ваъда берган.  

Суд Ассанж адвокатларининг кейинчалик бу кафолатлар бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги важларини рад этди. 

Ҳимоя томони бу қарор устидан шикоят қилиши кутилмоқда. 

Жулиан Ассанж - австралиялик журналист ва телебошловчи ва “WikiLeaks” асосчиси. 

Маълумот ўрнида, Жулиан Ассанж 2010 йилда Швецияда жинсий зўрлаш номусга тегишда айбланган эди. 2012 йил июнь ойидан бери у Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида яшириниб юрди ва 2019 йил апрель ойида АҚШ сўровига биноан ҳибсга олинди. Лондон суди Ассанжни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва уни 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Америка Қўшма Штатларида у жосуслик тўғрисидаги 18 та қонунни бузганликда, шунингдек, махфий маълумотларни ошкор қилганликда айбланмоқда. Агар унинг айби тан олинса, АҚШда Ассанж 175 йилга қамалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг