WhatsApp орқали наркотик сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
06 Февраль 761 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 февраль куни Наманган вилоятида 1 килограмм 23 грамм соф “героин” савдосининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар бошқармаси ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи 1981 йилда туғилган фуқаро қўлга олинган. У WhatsApp орқали тезкор тадбирда қатнашган шартли харидорга 18 500 АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишни ваъда қилиб, пулни олган.
Келишилган жойга соф оғирлиги 1 килограмм 23 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик моддаси олиб келгандан кейин қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 20,2 кг наркотик моддалар мусодара қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Фарангиз Суннатова
Live
Барчаси