WhatsApp “оламшумул” янгилик қилди

Технология 45012
image

Энди WhatsApp мессенжерида ҳам хабарларни таҳрирлаш имконияти пайдо бўлади. Аммо ҳозирча фақатгина 15 дақиқа ичида матнларни ўзгартириш мумкин. Бу ҳақда “Wabetainfo” хабар берди. 

Дастурнинг бета-версияси, яъни 2.22.22.14. Android OS'да ишловчи қурилмаларда мавжуд.

Хабарни таҳрирлаш учун фойдаланувчиларга хабар юборилганидан кейин 15 дақиқа вақт берилади. Таҳрирланган хабарлар “таҳрирланган” деб белгиланади.

Қайд этиш керакки, 7 октябрь куни WhatsApp'да янги функция пайдо бўлганди. Энди фойдаланувчилар гуруҳ суҳбатларини хоҳлаган вақтда ва огоҳлантиришсиз тарк этишлари мумкин ва бу ҳақда фақат администраторлар билади.

Шунингдек, 9 октябрь куни WhatsApp эксклюзив функцияларга эга Premium обунасини ишга туширди. Пуллик обуна мессенжернинг оддий версиясидан иккита эксклюзив функция билан фарқ қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда анчагина оммалашган Telegram мессенжерида бу функция анча вақтдан бери мавжуд.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2002
Рейтинг: 3
t
×