WBC 2020 йилнинг энг яхши нокаути муаллифини аниқлади

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) россиялик Александр Поветкиннинг британиялик Диллиан Уайтга қарши жангидаги нокаутини 2020 йилнинг энг яхши нокаути деб тан олди. Бу ҳақда (WBC) матбуот хизмати хабар берган. 

Жанг Буюк Британиянинг Брентвуд шаҳрида 2020 йил 23 августга ўтар кечаси ўтказилган. 

Россиялик рақибини бешинчи раундда нокаутга учратган. Шунингдек, унинг ўзи ҳам ундан олдинги раундда икки марта нокдаун ҳолатига тушиб қолган.

 

Ушбу ғалаба туфайли Поветкин оғир вазн тоифасида вақтинчалик (WBC) унвонига сазовор бўлган. 

Айни пайтда 41 ёшли Поветкинда 36 та ғалаба (25 та нокаут билан), иккита мағлубият ва битта дуранг мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Поветкин

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар