Сербия ҳали НАТОни кечирмади – Вучич

Олам

image

Сербия Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)га қўшилиши шарт эмас, чунки у ўз осмонини ва ҳудудини ўзи ҳимоя қила олади. Бу ҳақда Сербия Президенти Александр Вучич таъкидлади.

“Еримизни, фарзандларимизни ҳимоя қилиш вақти келди. Рақибларимиз НАТОга аъзо бўлишимиз кераклигини айтмоқда. Уларга жавобим шуки, биз НАТОга қўшилмаймиз, чунки бизнинг еримиз ва осмонимизни ҳимоя қиладиган ўз армиямиз бор. Биз 1999 йилда НАТО кучлари томонидан Сербияда портлаш уюштирилганини ва оқибатда ёш болалар ўлдирилганини унутишга журъат қила олмаймиз. Ахир улар икки ярим ёшли қиз Милика Ракични ҳам ўлдирди. Яқинда биз мазкур тажовузнинг йиллигини нишонлаймиз ва иккиланмасдан ўша воқеани кампания эмас, тажовуз деб эслаймиз”, дейди Вучич.

Маълумот учун, 1999 йил 24 мартда НАТО кучлари томонидан “Иттифоқчи кучлар” операцияси доирасида Югославияни бомбардимон қилиш бошланган ва 10 июнда якунланган. Югославия ҳукумати маълумотларига кўра, портлашлар пайтида 1700 дан ортиқ киши, шу жумладан 400 га яқин болалар ўлдирилган, 10 мингга яқин одам жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1588

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг