Володинни кузатиб улгурмасимиздан Мишустин ҳам Ўзбекистонга келяпти
Жамият
−
30 Ноябрь 2022
15604Декабрь ойининг илк кунлари Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин учрашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги жорий ва истиқболли кооперация лойиҳалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, мамлакатларнинг етакчи саноат корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта Россия Федерацияси Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Ўзбекистонга келиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашди, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Унинг Ўзбекистонга ташрифидан кейин Дума расмий сайтида эълон қилинган мақолада айтилишича, АҚШ ва унинг Европадаги стратегик шериклари ўртасидаги муносабатлар натижаси Вашингтон билан ҳамкорликнинг мумкин бўлган оқибатларини баҳолашда Ўзбекистон учун намуна бўлган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь