Володин русларни киритмаётган давлатлар ҳақида: “Европа аҳмоқликлари туфайли ўзини жазолаяпти”

Олам

image

Россия Федерацияси фуқароларига визалар бериш тақиқланган тақдирда Европа мамлакатлари катта йўқотишларга дучор бўлади. Русларга чет элда бўлмаса, ўз юртларида ҳам дам олишга жой бор. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Сиёсатчининг иддао қилишича, суверенитетини йўқотган давлатлар: Эстония, Латвия, Литва, Финляндия, Чехия, Польша, Украина мамлакатга русларни киришини тақиқлаш бўйича “таклифлар беришда” давом этмоқда.

"Энг консерватив ҳисоб-китобларга кўра, бизнинг фуқароларимиз учун кириш чекловлари туфайли Европа 21 миллиард евро йўқотади. Улар ўзларининг аҳмоқликлари ва жаҳолатлари туфайли ўзларини жазолаяпти". дейди Володин.

Спикернинг қайд этишича, дунё аҳолисининг 80 фоизи Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламайди. Шу сабаб русларнинг меҳмонга борадиган жойи кўп.

“Аммо ўз инфратузилмамизни ривожлантирганимиз маъқул. Бизда жуда кўп ажойиб жойлар бор. Мамлакатимизда саёҳат қилиш ва дам олишга шароит яратиш учун ҳамма нарсани қилиш керак", дея хулоса қилган Володин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг