Volkswagen Bugatti брендини сотишни режалаштиряпти

Технология 3252
image

Германиянинг Volkswagen АG концерни ўзининг Bugatti спорт автомобили брендини Хорватиянинг Rimac Automobili компаниясига сотиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Volkswagen акциялари жорий йил бошидан буён 15,9 фоизга пасайган. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берди. 

Таъкидланишича, битимни муҳокама қилиш аллақачон дастлабки босқичда турган бўлса-да, унинг амалга ошиши ҳали номаълум. 

Rimac электр транспорт воситалари ва гибридлар учун юқори технологияли компонентлар ишлаб чиқаради. Унинг мижозлари орасида Rimac'нинг 15,5 фоизига эгалик қилувчи Volkswagen Porsche, Aston Martin, Pininfarina ва Koenigsegg бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Volkswagen Шимолий Америка бозори учун янги кроссовер чиқариши ҳақида хабар берилган эди. Янгиликка Нью-Мексико штатидаги қадимги ҳинду аҳолиси билан машҳур бўлган шаҳар шарафига Taos дея ном берилган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.8
t
×