Водийнинг икки клуби сербиялик форвардга харидор бўлмоқда
Спорт
−
10 Июнь 2023
3812Ёзги трансферлар вақтида “Нефтчи” ва “Навбаҳор” клублари ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида сербиялик форвард Андрия Майдевацга харидор бўлмоқда. Футболчи дастлаб наманганликлар таклиф қилган шартномани рад этган.
Клуб расмийлари ҳали музокаралар ҳақида расмий маълумот бермаганига қарамай, маҳаллий интернет нашрларида бу харид билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Мазкур трансфер тўғрисидаги янгилик эса ижтимой тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумот учун, 30 июнь куни амалдаги клуби билан шартномаси тугайдиган Андрия ўтган мавсум Сербия Суперлигасида иштирок этган “Нови Пазар” клуби сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 3 та голи узатмани амалга оширган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси