Водийда саҳро лочинини ноқонуний сақлаб келган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида саҳро лочини (шахин) қуши ноқонуний сақлаб келинаётгани ва сотувга қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.  

Қайд этилишича, вилоят Экология бошқармаси, ИИБ ва вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликка чек қўйиш чора-тадбирлари олиб борилиб, И.И. исмли фуқаро қўлга олинган.

Маълумот учун, саҳро лочини лочинсимонлар оиласига мансуб қуш бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Уни табиатдан ноқонуний ажратиб олганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори 14-иловасига мувофиқ БҲМнинг 1500 баробари миқдорида (562 миллион 500 минг сўм) зарар қўлланади ва зарар миқдори БҲМнинг 300 баробаридан кўплиги сабабли иш жиноий тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилоятида Қизил китобга киритилган бургутни ноқонуний равишда сақлаб келган фуқаро 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

саҳро лочини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар