Владимирда икки ўқувчи қиз маст ҳолда одамларга ҳужум қилди

Олам

image

Кеча, 25 октябрь куни Россиянинг Владимир шаҳрида икки нафар маст ҳолдаги ўқувчи қиз бир соат ичида беш кишига ҳужум қилди. Улардан бири ўғил бола, тўрттаси катта ёшли аёл бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Ҳужумчилардан бири болани сочларидан ушлаб уни асфальтга улоқтирди, шундан кейин қизлар унинг  пули ва телефонини олиб кетган. Шундан сўнг ҳужум қилганлар қаттиқ таъқиб остида ушланган.

"Aниқланишича, эрталабки соат 7 дан 8 гача фуқароларнинг мулкини ўғирлашга уринган яна тўрт кишига ҳужум қилган. Улар аёлларга ҳужум қилган, қўлларидан сумка тортиб олишга уринган. У ерда қиммат телефонлар ва нақд пуллар бўлган”, дейилади хабарда. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

"Иш материалларидан кўриниб турибдики, 15 ёшли гумондор отаси вафотидан кейин ўзи жойлаштирилган минтақадаги меҳрибонлик уйларидан бирининг тарбияланувчиси бўлган, У 16 марта муассасани рухсатсиз тарк этган, девиант хулқ-атворга мойил, ўқитиш қийин ва давлат профилактика тизимлари идораларида рўйхатдан ўтган", дейилади тергов хабарида.

Иккинчи ҳибсга олинган қиз эса, ижтимоий носоғлом оилада тарбияланган, у профилактика тизими маъмурлари назорати остига бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир икки ўқувчи қиз маст ҳолда

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар