Владимир Норов яна Ташқи ишлар вазири бўлди
Жамият
−
09 Сентябрь 2022
5074Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
1955 йил 31 августда Бухоро вилоятида туғилган. 1976 йилда Бухоро давлат педагогика институтини (ҳозирги Бухоро давлат университети) математика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича, 1985 йилда СССР Ички ишлар вазирлиги академиясини “тартибни сақлаш бошқармаси ҳуқуқшунос-ташкилотчилиги” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1990 йилда СССР Ички ишлар вазирлиги академиясининг аспирантурасини битирган.
2006 йил 12 июлдан 2010 йил 28 декабргача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган. 2010 йилдан 2013 йилгача Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2013 йилда у Фавқулодда ва Мухтор элчи лавозими билан Бельгияга юборилган. Шу билан бирга, 2014 йилдан Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссиясини бошқарган, республиканинг Люксембург ва Нидерландиядаги (қароргоҳи Брюсселда) элчиси бўлган. Владимир Норов 2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
У 2021 йил 31 декабрь куни Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. Жорий йилнинг 27 апрелдан бери Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётганди.
Дипломат “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга. Инглиз ва немис тилларини билади. Уйланган, уч фарзанди бор.
Норов Ташқи ишлар вазири лавозимида 2012 йилдан бери ташқи алоқаларга масъул бўлган Абдулазиз Комилов ўрнини эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь