Визасиз саёҳат учун паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонда пасайиш
Жамият
−
08 Июль 2021
6740“The Henley Passport Index” визасиз саёҳат учун энг яхши ва энг ёмон паспортлар рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон паспорти ўтган чоракдаги кўрсаткичга нисбатан 6 поғона пастлаган.
Швейцариянинг “The Henley Passport Index” консалтинг компанияси 116 та давлат паспортларини солиштириб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон 91-ўринни эгаллаб, Кот-д’Ивуар давлати билан бир ўринни банд қилиб турибди.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз ёки етиб боргач виза олиш орқали саёҳат қилиши мумкин.
Рейтингда биринчи ўринни Япония эгаллаган. Ушбу мамлакат фуқаролари 193 та давлатга визасиз саёҳат қила олади.
Энг яхши учталикка Сингапур (192 давлат) ва Германия (191 давлат) ҳам киритилган.
МДҲ давлатлари, ҳусусан, Россия 51-ўрин (119 давлат), Беларусь 73-ўрин (77 давлат), Қозоғистон 74-ўрин (75 давлат), Тожикистон 90-ўрин (58) ва Туркманистон 95-ўрин (53 давлат).
Энг сўнгги ўринларни эса Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) эгаллаган.