Визасиз саёҳат учун паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Жамият 8966
image
-

“The Henley Passport Index” визасиз саёҳат учун энг яхши ва энг ёмон паспортлар рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 1 поғона кўтарилиб, Кот-д’Ивуар давлати билан бир ўринни банд қилган.

Унга кўра Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз ёки етиб боргач виза олиш орқали саёҳат қилишлари мумкин.

Рейтингда биринчи ўринни Япония эгаллаган. Ушбу мамлакат фуқаролари 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Топ-3 таликка Сингапур (192 давлат), Германия (191 давлат) ҳам кирган.

МДҲ давлатлари орасида ҳам яхшиланиш кузатилди: Россия 48-ўринда (118 давлат), Беларусь 68 ўринда (77 давлат), Қозоғистон 69-ўринда (75 давлат), Тожикистон 84-ўринда (58) ва Туркманистон 89-ўринда (53 давлат).

Энг сўнгги ўринларни эса Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) эгаллаган.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3
t
×