Вице-президент Трампни 25-тузатиш ёрдамида четлатишдан бош тортди

Олам

image

АҚШ вице-президенти Майк Пенс Президент Дональд Трампнинг лавозимидан четлатилишига қарши чиқди ва Конституцияга 25-тузатиш киритишдан бош тортди. Бу ҳақда у Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосига йўллаган мактубида маълум қилди.

“Президентлик муддати якунланишига атиги саккиз кун қолгани сабабли, сиз ва Демократлар партияси мендан ва Вазирлар маҳкамасидан [вазирлардан] 25-тузатишдан фойдаланишни талаб қилмоқдасиз. Бундай ҳаракатлар мамлакатимиз манфаатларига ёки Конституциямизга мос келишига ишонмайман”, дейилади Оқ уй тарқатган мактубда.

Пенснинг фикрига кўра, 25-тузатиш жазо ва зўравонлик воситаси эмас ҳамда уни шу тарзда қўллаш даҳшатли прецедент яратади. Вице-президент Конгрессни жамиятни янада бўлиниши ёки кескинликнинг кучайишига олиб келадиган ҳаракатлардан қочишга чақирган. 

“Келинглар, қизғинни камайтириш ва сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурациясига тайёргарлик кўриш учун мамлакатимизни бирлаштириш йўлида биргаликда ҳаракат қилайлик”, деб ёзган Пенс.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг