Вируснинг янги штаммлари пандемиянинг янги тўлқинини келтириб чиқарадими? ЖССТ жавоб берди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бюроси раҳбари Ханс Клюгега кўра, COVID`нинг янги турларини тарқалиши пандемиянинг янги тўлқинини юзага келтирмайди. Бу ҳақда Испаниянинг “Elpais” нашри ёзмоқда.

Ханс Клюгенинг эътирофича, вируснинг мутациялашуви (яъни, янги шароитларга мослашуви) потогеннинг одатий эволюциясидир.

Шунингдек у биз яна ҳам эҳтиёткорликни йўқотмаслигимиз кераклигини, янги штаммлар қайта инфекцияланишни келтириб чиқариши ва эмлаш самарадорлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз ҳақиқатни айтишимиз керак: 2021 йилда COVID -19 биз билан қолади, аммо вазиятни олдиндан башорат қилиш ва бошқариш эҳтимоли юқори”, деб ўз сўзини якунлаган мутахассис.

Аввалроқ, Буюк Британия дунёда коронавируснинг 4 мингга яқин турлари мавжудлигини қайд этганди. Шунингдек, вируснинг “британча штамми”да  ўлим ҳолати юқорилиги ҳам таъкидланган эди.

Ушбу ҳафтада ЖССТ дунёда коронавирус инфекцияси тарқалишининг сезиларли камайганини баён қилди. Мутахассисларга кўра, бу натижага оммавий эмлаш жараёнлари ҳам ижобий таъсир кўрсатган.

Маълумот ўрнида, пандемия бошлангандан буён дунёда 107 миллионга яқин инсон коронавирус юқтирган, 2,3 миллиондан ортиқ беморлар вафот этган.

Дилноза Ахматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг