Вируслар қуршовидаги дунё. Заиф иммунитетлилар қандай курашиши керак?
Бизнес
−
13 Декабрь 2021
7162Иммунитет (lot. immunitas) бу организмнинг бошқа бегона ҳужайралар, вирус, инфекция ва бактерияларга қарши ҳимоя меҳанизмидир. Маълум бир сабабларга кўра, иммунитет заифлашиши мумкин. Бундай ҳолатларда организм жиддий хавф остида қолади. Турли касалликлар, вирус ва инфекцияларнинг тайёр ўлжасига айланади.
Иммунитет пасайганлигини қандай билиш мумкин?
Иммунитет пасайса, қуйидаги белгилар намоён бўлади:
• тез-тез чарчаб қолиш;
• чарчоқнинг сурункали равишда давом этиши;
• уйқучанлик ёки аксинча, уйқусизлик;
• бош оғриғи, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ;
• тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик;
• иштаҳа сусайиши;
• касалликларга чалинишнинг осонлиги, тузалиш эса аксинча, узоқ вақт талаб этиши.
Лаблардаги учуқлар эса организмда бузилиш мавжудлигини англатади ва шошилинч чора-тадбирларни кўришни талаб қилади.
Ёш болаларда, айниқса, иммун тизими тўлиқ шаклланмаган бўлади. 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар иммунитетини яхшилашнинг энг яхши йўли, бу 1 ёшгача бўлган даврда уларни мунтазам она сути билан озиқлантиришдир.
Ўсмирлик (балоғатга етиш) даврида, аёлларда, айниқса, туғруқдан кейинги даврда ва 45 ёшдан кейин иммун тизими жиддий заифлашади.
Иммунитет нега пасаяди?
Энг асосий сабаб – ёмон экология, ифлосланган сув, ҳаво ва бошқалар. Бундан 150 йил аввал яшаб ўтганлар яхшироқ экологик муҳитда ҳаёт кечирган. Шунинг учун улар деразани очибоқ шамоллаб қолишмаган, бир қултум совуқ сув ичиб дарров ангинага чалинмаган. Иммунитет заифлашишига, шунингдек:
• нотўғри овқатланиш;
• доимий тушкунлик ва стресслар;
• ҳазм фаолияти билан боғлиқ муаммолар;
• нотўғри қўлланилган парҳез;
• кам ҳаракат турмуш тарзи;
• чекиш ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш;
• сурункали уйқусизлик;
• меъёридан ортиқ туз истеъмол қилиш;
• кўп шакар истеъмол қилиш ва бошқалар ҳам сабаб бўлади.
Нима қилиш керак?
Қадимги Шарқ табобатида организмни кучайтиришнинг асосий воситаси сифатида қора седанадан фойдаланиб келишган. Лекин, қора седана аччиқ таъм ва ўткир ҳидга эга эканлиги туфайли истеъмолда ва малҳамлар тайёрлашда анча ноқулайликларга сабаб бўлган.
Бугунги кунда ҳам қора седана уруғи ва ёғи Франция, Германия, Италия, АҚШ, Буюк Британия ва Араб мамлакатларида дори воситалари сифатида кенг қўлланилади. 1992 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижасида ҳинд олимлари седананинг замбуруғли ва патоген бактерияларга қаттиқ қаршилик кўрсатишини турли вабо, ўлатларга қарши самарали восита эканини исботладилар.
2021 йилда Сидней халқаро университетида ўтказилган тадқиқотлар натижасида қора седана ва асал биргаликда истеъмол қилинганида, организмда CОVID 19 тарқалишига тўсқинлик қилувчи антитаналар пайдо бўлиши исботланди. Бу ҳақида “MedRxiv” (Тиббиёт соҳасида олиб бориладиган тадқиқотларга ҳомийлик қилувчи халқаро ташкилот) порталида эълон қилинди. XXI аср учун янгилик ҳисобланган бу касаллик ҳам бундан 1,5 минг йил аввал Пайғамбаримизнинг: “Қора седана ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, деган сўзларини инкор эта олмади.
ALHADAYA қора седана ёғи
АLHADAYA – қора седанадан тайёрланган капсулалар. Mаҳсулотни тайёрлаш учун Саудия Арабистони ва Мисрдан махсус Олий навли қора седана доналари келтирилади. Ичишга қулай, 100% табиий ва ҳалол. 100 МГ АLHADAYA капсуласи тарибида 50 дан ортиқ макро ва микро элементлар, фаол қўшимчалар бўлиб, иммунитетни яхшилашда, касалликларнинг олдини олишда, профилактика мақсадида самарали таъсир кўрсатади. Қолаверса:
• таркибидаги А витамини – моддалар алмашинувида фаол иштирок этади;
• организмнинг инфекцияларга қарши чидамлилигини оширади;
• B ва D витаминлари иммунитетни мустаҳкамлашда;
• органимзнинг табиий ҳимоясини кучайтиришда ёрдам беради;
• иштаҳани яхшилайда;
• таркибидаги E витамини, Магний ва Селен иммунитет заифлашишига сабаб бўлувчи ҳазм фаолияти билан боғлиқ касалликларда;
• болалар гижжа касалликларининг олдини олишда самарали таъсир кўрсатади.
ALHADAYA қора седана ёғи
ALHADAYA капсулалари организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлашда самарали ҳисобланади.
Бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати бепул. Маҳсулотни топиш учун қуйидаги кўрсатилган телефон рақамларига ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали мурожаат қилиш мумкин:
Телефонлар:
+99871 207 88 86
+99899 842 88 86
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
LiveБарчаси