VII “Йил бренди 2023” мукофотининг ғолиблари эълон қилинди

Бизнес

image

2024 йилнинг 18-19 май кунлари “Ҳумо Арена”да 25 та номинацияда истеъмолчилар ва эксперт ҳайъати танловига кўра, “Йил бренди 2023” мукофоти тақдирлаш маросими ўтказилди.

“МАКОН Сотувчилар Даври” бизнес-форуми доирасида VII “Йил бренди 2023” мукофотининг ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими ўтказилди. 
Ҳар йилги “Йил бренди” мукофоти – бу Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг соврини бўлиб, у 2024 йилда еттинчи марта ўтказилмоқда.

“Йил бренди” мукофотининг мақсади – маҳаллий бозорда муваффақиятли ишлаган энг яхши маркетинг жамоалари ва экспертларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш.

Мукофот натижалари Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра ҳар йилги Ўзбекистон брендлар ва агентликлар рейтингида акс этади.

Ўтган йилда бўлгани каби, бу йил ҳам истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot Telegram-ботида ўтказилди. Тўрт ҳафта давом этган овоз беришда 350 минг нафар истеъмолчи қатнашди, улар 25 та номинацияда 285 та брендга овоз берди.

“Йил бренди 2023” мукофотида 25 та номинациянинг ҳар биридаги ғолиблардан ташқари, маросимда “Ўзбекистонда маркетинг ва реклама ривожланишидаги хизматлари учун”, “Ўзбекистонда маркетинг ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Маркетинг соҳасида давлат тилидаги фаол маърифий фаолияти учун”, “Йил кашфиёти” каби махсус совринлар ҳам тақдим этилди.

VII “Йил бренди 2023” мукофотининг ғолиблари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг