Twitter видеотрансляцияга мўлжалланган дастурини ишлашдан тўхтатади

Технология

image

Видеотрансляция учун мўлжалланган Periscope дастури 2021 йилнинг 31 мартида ишлашдан тўхтайди. Бу ҳақда ушбу хизматга эгалик қилувчи Twitter компанияси сайтида маълум қилинган. 

Қайд этилишича, Periscope машҳурликка эришолмагани сабабли ёпилмоқда.

"Гап шундаки, Periscope узоқ вақтдан бери беқарор техник режимда эди. Сўнгги икки йил ичида биз фойдаланишда пасайишни кузатдик", дейилган хабарда.

Дастур март ойида ёпилгунига қадар, periscope.tv/periscopeco сайтида фақатгина архив трансляцияларни кўриш мумкин бўлади.

Маълумот учун, Twitter Periscope'ни 2014 йилда сотиб олган. Хизмат 2015 йили ишга туширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Periscope

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар