Видео: Самарқандда янги йил арчаси қулади
Жамият
−
21 Декабрь 2019 12668 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси эсган кучли шамол туфайли қатор реклама паннолари, кўргазмали воситалар ўрнатилган жойидан тушиб кетиши, йиртилиши каби ҳолатлар кузатилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сўлим шаҳарчаси ва бошқа баъзи ҳудудларда безатилган байрам арчалари асоси эгилиб, уларга шикаст етган. Айни пайтда ушбу камчиликларни бартараф этиш, арчалар каркасларини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
Кун давомида Янги йил арчалари таъмирланиб, ўз ўрнида қайта ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади.
Live
Барчаси