Видео: Сайёҳларни олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради

World

image

Бельгиянинг Фламанд Брабант провинциясида бортида сайёҳларни олиб кетаётган кичик ҳажмли самолёт ҳалокатга учради. Ҳалокат Брюссель ва Льеж шаҳарларини боғлаб турувчи E40 трассасида содир бўлган.

Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, самолёт трасса атрофига қулаган ва ёниб кетган. Маҳаллий ўт ўчирувчилар воқеа содир бўлган ҳудудга етиб келган ва ёнғинни бартараф этган.

Ҳозирча, ушбу ҳодиса сабаб ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.


Author

Tags

Rate Count

48

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends