Видео:Бодрум сув остида қолди
Олам
−
12 Октябрь 2019
7085Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Туркиянинг машҳур курорт шаҳри Бодрум кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари юз берди. Шаҳардаги беш юлдузли меҳмонхоналарни ҳам сув босди.
Шаҳардаги кўплаб кўчаларни ёпишга тўғри келган. Маҳаллий қутқарув хизматлари сув тўлган ариқлар тозалаш ва одамларнинг уйидан сувни ҳайдаш ишларини давом эттиряпти. Сув босган меҳмонхоналардаги мижозларни эса зудлик билан кўчиришга тўғри келди.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини хотиржамликни сақлаш ва транспорт воситаларидан фойдаланмасликка чақиряпти.
Кучли ёмғирдан энг кўп “Vogue Bodrum” ва “Lujo” меҳмонхоналари зарар кўрган. Ушбу меҳмонхоналарда сув мижозлар хонасигача кириб борган. Сувни чиқариш ва тозалаш учун меҳмонхона ходимлари жалб этилди.
Маълумот учун, 2018 йилда Бодрумга дам олиш учун 1 миллион 117 минг турист келган. 2019 йилда бу кўрсаткич 1,5 млнга етиши тахмин қилинганди.
LiveБарчаси