ВГИКнинг Ўзбекистондаги филиали очилди

Бизнес

image

Бугун Кинематография агентлигида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти(ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владимир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирок этишди. 

Филиалда талабалар "драматургия" ва "кинопродюсерлик" йўналишлари бўйича таълим олишади. Кинематография агентлиги ҳудудида ВГИК филиали учун алоҳида бино ажратилган бўлиб, келажакда филиал фаолияти янада кенгайтирилиши режалаштирилган.

Келгуси йил Кинематография агентлиги биносида амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва таниқли киноижодкорлари билан мулоқот учун медиа марказ очиш белгиланган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил сентябрь ойида ВГИК билан ҳамкорликни ривожлантириш ташаббусини билдирган эди. Шу йилнинг ўзида Россияда ўтказилган Ўзбекистон кино кунлари доирасида Кинематография агентлиги ва ВГИК ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 2020 йилда еттита талаба Россия университетига ўқишга кирган бўлса, жорий йилда талабалар сони ўн бештага етди.


 
ВГИКнинг Тошкент филиали очилиши Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг