Вестминстерга $10,2 мингга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа 2963
image
-

Фарғонада фуқарони Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига 10 200 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида фуқаро А.А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Талаб қилинган пулдан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида фуқаро А.А. ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3.1
t
×