Верратти ПСЖ сафида 400 та баҳсда майдонга тушган иккинчи футболчига айланди

Спорт

image

“Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Марко Верратти пойтахт жамоаси тарихида 400 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган иккинчи футболчи бўлди. Бу ҳақда ПСЖ расмий сайти хабар берди.

Италиялик учун юбилей ўйин Лига 1 доирасида “Ланс” билан баҳсга тўғри келди.

Парижликлар сафида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи Жан-Марк Пилорж (435) ҳисобланади.

Верратти 2012 йилда “Пескара”дан ПСЖга ўтган эди. Париждаги ўн мавсум давомида у 400 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Марко яқинда Париж клуби билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.

Парижликлар “Ланс” билан ўйиндаги мағлубиятга қарамай, 17 ўйинда 44 очко жамғариб, турнир жадвалида 1-ўринда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг