Венгрияда 42 машина иштирокида авария бўлди
Олам
−
13 Март 2023
3652Жорий йилнинг 11 март куни Венгрияда ўнлаб машиналар тўқнашиб кетди. Оқибатда 19 та автомобиль ёниб кетган ва 36 киши жароҳат олган, улардан бирининг ҳаёти хавф остида, яна 13 нафар беморнинг аҳволи оғир. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, бешта трактор тиркамаси ва яна 37 та машина иштирокидаги тўқнашув Венгрия пойтахти Будапештдан 25 километр ғарбдаги М1 трассасида содир бўлган.
Венгриянинг Табиий офатлардан ҳимоя қилиш миллий бошқармасининг маълум қилишича, ёнғинлар ўчирилган ва жароҳатланганларни даволаш учун тўртта қутқарув вертолёти ҳамда яқин шаҳарлардан кўплаб ёнғин ва қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб келган. Қайта тиклаш ва тозалаш ишлари кечгача давом этгани сабабли М1 трассасининг ҳар икки йўналишида ҳаракатланиш тўхтатилган.
Миллий тез ёрдам хизмати матбуот котиби Пал Дёрфи эса маҳаллий телеканалларга автоҳалокат сабабларини айтишдан бош тортган. Венгрия автомагистраллари оператори Facebook'даги саҳифасида ҳодисага чанг бўрони сабаб бўлгани, унинг оқибатида кўриш масофаси кескин пасайганини ёзган.
LiveБарчаси